Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, оилада ака-ука иккаласи уйланган фарзадлик. Бирга иш қилишади яъни ака чет элдан товар олиб келади ука шу товарни сотади, сармоя битта хар ким ўз оиласига хохлаганча сарф қилади. Бири кўп бири камроқ сарфлаши мумкин, шу холатда бирининг хаққи икинчисига ўтиб кетиши мумкинми? Масалан ука кўп сарфлагани учун акасининг хаққидан фарзандларига едиргани учун гунохкор бўладими? Шу вақтгача жами олинган нарсалар уй-жой машина вахоказо иккаламизники деб хисоблашади, шундай холда тақсимлаш қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳозирдан аниқлаб олинглар. Келажакда кимдир вафот топса етимни ҳаққини ейишга ҳам тўғри келиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!