Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги сўзларни шарҳлаб берсангиз

00:00 / 09.02.2011 | eski savollar | 2073

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари.

Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан, устозларингиздан рози бўлсин!

Қуйидаги ҳадисдаги «Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юборадилар» жумласини иложи бўлса кенгроқ шарҳлаб берсангиз, илтимос.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга кирдилар-да: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Биз ҳам сизга қўшилувчимиз. Биродарларимни кўрмоқни истадим», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дедилар. Ул зот: «Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандай танийсиз?» дедилар. Шунда у зот: «Айтинг-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ-қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса, у зот отларини таний оладими?» дедилар. Одамлар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дедилар. Ул зот: «Улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келадилар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчилариман. Огоҳ бўлингким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туя қайтарилганидек қайтариладилар. Мен: «Ҳой, бу ёққа келинглар», деб уларга нидо қиламан. Шунда: «Улар сендан кейин ўзгартириб юбордилар», дейилади. Мен: «Ундай бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар».

Муслим ва Насоий, баъзисини Бухорий ривоят қилишган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Бу ерда динни ўзгартириб юбориш ҳақида сўз кетмоқда.

Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat