Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, сизларга бўлган ҳурматим чексиз. Қўлимдан келганича одоб доирасидан чиқмасликка ҳаракат қиляпман. Айрим жойларда бухалпалар ёки ёши катта аёллар "Муҳаммад алайҳиссалом Меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломни ширгуруч билан сийлаган, пайғамбар алайҳиссалом ширгуручни севиб истеъмол қилганлар" деган мазмундаги гапларни айтишаётган эмиш. Мен сийратни қўлимдан келганича ўрганмоқдаман, аммо бундай маълумотни биринчи мартта эшитяпман. Бу тўғрими?