Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволларим

19:09 / 14.02.2018 | orzimurod | 5512

Ассалому алайкум! Аллоҳ бу хайрли ишларингизни ажрини Ўзи кўпайтириб берсин. Хозиргина янги масжидлардан бирига Шайх хазратларининг номлари берилишини ўқиб қувончимдан кўзларимга ёш келди. Аллоҳга Ўзини жалолига мос хамдлар бўлсин. Бу ишларда бош бўлиб турган президентимизнинг умрларини Аллоҳ узоқ қилсин, ИншаАллоҳ. Саволларим: 1) Жохил эдим, намоз ўқимас эдим. Шукурки намоз ўқиб, ўзгардим. Бир неча йиллар олдин кўп пул эвазига бир абитуриентнинг ўқишга киришига ёрдам берганман. У одамни топишни энди имкони йўқ, хозир моддий имконим хам йўқ. Моддий имконим бўлганда бундан қандай қутулишим мумкин? Бу ич этимни тирнайди.
2). Қўшимча дарсга имконим йўқлиги сабабли мустақил тарзда араб алифбосини ўрганябман. Қуръони каримни ўқий олиш даражасига етгунимча сураларни Мишари Рашид ал Афасийни мр3 вариантини такрор-такрор эшитсаму уларни лотин алифбосидаги шаклидан ўқиб ёдлаб турсам бўладими?
3). Менга соддароқ тушунтирсангиз, нега Қуръон эшитсам оғир ва тушкин холатда бўлсам хам кўнглим хотиржам бўлади? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз каби кишилар ёрдам бериб ўқиб амалдор бўлганлар натижасини халқимиз кўриб турибди. Уларга қилинган заррача ноҳақликда ҳам ўша ишга ёрдам берувчиларнинг ҳиссаси ва охиратдаги жазоси бор. 2). Албатта бирор мутахассис билан алоқада бўлиб туринг. 3). Алий розияллоҳу анҳу Қуръон карим ҳақида: “Яхшилаб билиб олинг, бу Қуръон энг тўғри насиҳат қилувчи, асло залолатга бошламайдиган йўлбошчи, ёлғон гапирмайдиган суҳбатдош, у билан ҳаммажлис бўлган ҳар бир шахс бир нарсаси зиёда бўлиб бир нарсаси камаяди. Ҳидояти зиёда бўлиб қалбининг кўрлиги камаяди. Қуръони бор кишида фақирлик деган нарса бўлмас, Қуръонсиз киши ҳар қанча бойлиги бўлмасин қашшоқдир. Қуръон билан дардларингизга шифо сўранг. Ҳар бир ишингизда Қуръондан фойдаланинг, чунки унда энг оғир дард куфр, мунофиқлик, залолат, жаҳолатга шифо бордир. У ила Аллоҳдан сўранглар, унинг муҳаббати ила Аллоҳга юзланинглар. Қуръон билан халқдан сўраманг. Ҳеч кимса Қуръон билан Роббисига юзланганичалик бирор нарса билан юзлана олмас. Қуръон шафоат қилувчи ва Аллоҳнинг ҳузурида шафоати қабул қилингандир. Тасдиқ қилинувчи сўзловчидир, қиёмат куни кимга Қуръон шафоатчи бўлса шафоати албатта эътиборга олинади” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat