Ассалому алайкум! Шайх Мухаммад Содиқ ҳазратларини тафсири ҳилол электрон иловасидаги Нисо сурасининг 110-ояти ўзбекча маʼно таржимасида шундай деб ёзилибди: "Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топадир" "Ёки" деган калимаси қандай қўлланилаябди шу ерда. Мисол учун "Абдуллоҳ китоб ўқиди ёки дафтарга ёзди" деган жумладан икки ишдан бирини қилганлигини тушунаман. Ҳеч қачон иккиласини қилганини тушунмайман. Бу оятнинг ўзбекча маʼно таржимасида "ким ёмонлик қилса ЙОКИ ўзига зулм этса" дейилябди. Аслида ёмонлик қилиш ҳам ўзига зулм этишку. Бу ерни шунисига тушунмадим. Шуни тушунтириб бераоласизларми? 2) Охирги жумалада "Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топадир" дейилябди. Шу ерини ҳам тушунмадим. Қандай маʼно бермоқчи бўлган бу ерида?
– Ва алайкум ассалом! 1). “يَعْمَلْ سُوءًا” ва “أوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ” калималаридан мурод нима экани борасида муфассирлар турли қавлларни зикр қилганлар. Айрим муфассирлар: аввалгисидан мурод ширкдан кичик гуноҳ, кейингисидан мурод катта ширкдир, дейишган бўлса, бошқалари: аввалгисидан мурод ўзгаларга зарари етадиган гуноҳ, кейингисидан мурод фақат ўзига зарар берадиган гуноҳ, дейишган.
2) Ушбу оятда истиъора бор. Раҳмат ва мағфират тавба қилувчи ва истиғфор айтувчилар учун ҳозирлаб қўйилган экан, гўё улар тавба ва истиғфор қилишлари биланоқ излаганларини топгандек бўладилар. Валлоҳу аълам!