Ассалому алайкум! 3 талоқдан сўнг ажрашдик. Сўнгра аёлим бир илм сохибига борибди. У киши бирор одамга эрга тегиб яқинлик қилсагина ўшанда аввалги эризга никох ўқита оласиз дебди. Мен эса бундай холатда хийла ишлатилмаслиги керак деб эшитудим. Хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!