Ассалому алайкум! Танишимга бир нарса керак экан “қанчага бўлса ҳам топиб бер” деди. Мен танишимдан бориб сўрасам 100 минг деди. “Менга қанчага қилиб берасан десам 80 минг” деди. Мен шу нарсани 80 мингга олиб, шу нарсани сўраган одамга 100 мингга берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 80.000га олиб унга 100.000га бераётганингизни айтиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!