Ассалому алайкум! Саволим шуки, бомдоднинг 2 ракат фарз намозини 3 ракат ўқиб юбордим. Бунда намоз бузилмайдими. Лекин ният қилганимда 2 ракат деб айтганман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккинчи ракъатдан кейин ўтириб ташаҳҳуд ўқиб кейин турган бўлсангиз намозингиз дуруст. Акс ҳолда намоз бузилган бўлади. Валлоҳу аълам!