Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари! Бир дўстим саволини интернет орқали сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эди. Шу омонат саволни сўрашга ижозат берсангиз: "Масжидда дунёвий сўзлар сўзлаш мумкин эмас экан. Бизлар ҳам масжидда иложи борича Аллоҳнинг зикри билан банд бўлишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, шундай ҳолатлар ҳам бўлади-ки, жамоат намозларидан кейин танишларимиз билан ҳали масжиддан чиқмасданоқ ҳол-аҳвол сўрашамиз, соғлиги ҳақида, ишлари (тирикчилиги) ҳақида ва ҳаказолар. Ана шу сўзлар ҳам дунёвий ҳисобланадими? Бу сўзларимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?" Ҳазрат, бу саволни дўстим қандай тушинтирган бўлса шундайлигича ёзаяпман. Агар ноўрин бўлса узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган каби аҳвол сўраш ила инша Аллоҳ гуноҳкор бўлинмайди.