Устоз мен ҳозир шахримиздаги нон ишлаб чиқариш корхонаси (масъулияти чекланган жамият у ернинг 50 та атрофида таъсисчилари бор) га қарашли буханка нон чиқарадиган янги сехга бошлиғ лавозимига ишга қабул қилиндим. Ойлик маошим кўп эмас. Шу корхонанинг яна бир жойда каттароқ тсехи бор, у ернинг сех бошлиғи менга таклиф қиляптики, - харбир нонни сотганингиздан корхонага топшираладиган пул 480 сўм, сиз нон сотадиган дўкон қидириб шу ноннни 500 сўмдан сотинг ва 20 сўм сизнинг ўзингизга бўлади демоқда. Мен "буни корхона раҳбари биладими? " десам, "ха" деб жавоб берди. Корхона раҳбарини ўзи билан шу хақда кўришиб гаплашиб олсаммикан деяпман. ? Устоз саволим корхонани раҳбарини розилигини олганимдан сўнг, харбир нондан топган 20 сўм менга ҳалол бўладими? Ёки ушбу корхонанинг 50 га яқин таъсисчиларининг ҳам розилигини олишлигимиз лозимми?
- Ҳозирги асосда ишласангиз бўлаверади.