Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламни гунохдан қандай қайтарай?

00:26 / 22.12.2018 | Nasiba Maxmudjonova | 2364
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йил бўлди, оилам бир домлани уйига чақириб ўқитишар экан. Домла хаммага таниқли, Тошкентдаги машхур домлалардан бири экан. Лекин менга домланинг гаплари шубха уйғотгани учун мен у домланинг домлалигига ишонмайман. Масалан, Домла хар доим қайнонамларга сизи оилези овсиниз, қайнагачиз, укангизни хотини ва шу каби инсонлар (қондош эмас, қудачилик билан қариндошлар) ўқиган, ёмонлик холавоти деб айтади. Мани биринчи болам ичимда нобуд бўлганида бу Аллоҳнинг иродаси солих фарзандлар ато этсин демасдан, сизи 200% ўқитишган деб айтганида ман ўрнимдан туриб чиқиб кетганман. Ўшандан бери у домла келса ман уйдан чиқиб кетаман, кетганидан сўнг кираман. Саволим шуки оиламни қандай қайтарай, ман роса харакат қилдим манга хеч ким ишонмади, биза гунох иш қимадик деб аслида гумонда яшашвоти. 5 йилдан бери шу ишларни томошабини бўлиб чарчадим, тўхтатиши хохлиман. Баъзида чучвара қилинг, шовла қилинг деб айтишса домлани айтганини қилиб ман пиширган, манам гунохкормами деб қўрқаман. Аслида ман қайнона қайнотам шу овқат айтишгани учун қилсам демак мен хам шерик бўлиб қолмадими деб қўрқаман. Илтимос ёрдам берсангизлар. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Тиб ва дам” ва “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишлар” китобларини олиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat