Ассалому алайкум ҳазрат. Саволим шундайки ақл билан қалб бир хил деб эшитдим яъни бирга "иш қилади" маъносида. Шуни тушунтириб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қалб барча аъзоларни ишлашига сабаб бўлади. У тўхтаса бошқалари ҳам тўхтаб қолади. Шунинг учун сиз айтгандек, ақл билан қалб бирга иш қилади, дейилган бўлса керак.