Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такбири таҳрима айтилганда қўлларнинг ҳолати

15:29 / 01.01.2019 | 2458
Ассалому алайкум! Бундан бир неча йиллар муқаддам марҳум Тошкент шаҳри имомларидан бири жума маърузасида намозга киришишдан аввал қўллар кўтарилганда қўл кафти қиблага юзланган бўлишлиги, бу билан эса Аллоҳга бандалигини намойиш қилишлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Кейинчалик бу ҳақида бир биродаримизга айтдим. У бўлса, кўлни кўтариш суннат, мен уни фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтарганлиги сабабли кўтараман, ундан бирон маъно қидириш нотўғри, деди. Бу тўғрида илмим бўлмаганлиги сабабли ихтилоф қилмадим. Аслида уламоларимизнинг фикри қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларининг кафтини қибла томонга қаратиб, бармоқларини букмасдан бармоқлар ораси эркин ҳолатда кўтарганлар. Бир ривоятда елкалари баробар яна бир ривоятда қулоқларининг баробаригача кўтарганликлари айтилган. Ҳанафий мазҳабидагилар кейинги ҳадисга амал қилишади. Аввал қўлни кўтариб кейин Аллоҳ акбарни айтганлар. Шу ўринда муҳим бир масала бор. Имомга иқтидо қилувчи имом Аллоҳ акбарни айтиб бўлганидан кейин муқтадий Аллоҳ акбар дейиши керак. Мабодо муқтадий Аллоҳ лафзини имомдан кейин акбар лафзини эса имомдан олдин тугатиб қўйса иқтидо қилган бўлмайди. Имом билан ўқиган ўша намози дуруст бўлмайди. Одатда имом такбир таҳримани чўзиб айтади, иқтидо қилувчилар эса қўлларини кўтариб Аллоҳ акбарни айтишга шай турган бўладилар. Имом Аллоҳ  лафзини айтиши билан акбарини айтиб тугатмасидан муқтадийлар Аллоҳ акбарни айтиб қўлни боғлаб олишган бўлади. Бунда муқтадийлар имомдан олдин намозни бошлаб қўйганлари учун намозни қайта ўқишлари шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat