- Ва алайкум ассалом! Намоз Аллоҳ таолонинг бебаҳо неъматидир. Аллоҳ уни фақат ва фақат Ўзи суйганларига ато қилади. Гуноҳни тарк қилсангиз неъматга эришасиз. Аллоҳ таолонинг икки хил фаришталари бўлар экан. Твақти бўлганида бир тоифага “Мени дўстларимни уйғотинг, улар Менга ибодат қилсинлар, Мен уларни сўраганларини бераман” дер экан. Бошқа бир тоифасига “Осий, фосиқ бандаларимни ухлатинг, Мен уларни юзини кўришни ҳам хоҳламайман” дер экан. Шунинг учун кечаси билан уйқуси келмаган таҳажжуд вақти бўлганида қаттиқ уйқуга кетар экан. Катта оналаримизни бир соддагина гаплари бўлар эди.
Ўзи суйган қулини турта-турта уйғотар
Ўзи суймаган қулини уйқу билан юпатар. Валлоҳу аълам!