Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" каналидаги 4379-саволни ўқигандан сўнг бир савол туғилди. Саволда айтилдики аёл киши авратларини беркитиб юришга ҳаракат қилмаса ака-укалари, отаси ва эри гуноҳкор бўлиб, жаннатга кирмаслигига сабаб бўлар экан. Бу ҳолатни (аёлни аврат беркитмаслиги) фарзандга ҳам алоқаси борми? У ҳам юқоридагилар билан тенг гуноҳкор бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзанд билдириб қўйиши мумкин. Қўполликка ўтиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!