Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 3 йил бўлади. Никоҳимизни мулла домла расмларимизга қараб ўқиган. Ёнимизда ўтириб ўқимаган. Шу ердаги саволлардан бирига кўзим тушди ва никоҳ иккала жуфтнинг ёнида гувоҳлар орқали ўқилиши кераклигини ўқидим. Саволим шуки энди бизнинг никоҳ бўлмаган никоҳсиз яшаяпмизми? Жавобингиз учун раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Тезда қайтадан никоҳлатиб олинглар. Эндиги ўқиладиган никоҳда никоҳнинг ҳамма шартлари топилсин. Валлоҳу аълам!