- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ؛ صِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَيِ الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَام
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Халилим* соллаллоҳу алайҳи васаллам менга учта нарсани: ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳнинг икки ракъатини; ухлашдан олдин витр ўқишни васият қилдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!