Ассалому алайкум! Фарғоналикман. Ишим Тошкентда. Бир ойда 15 кун уйда, 15 кун ишда сафарда бўламан. Шу 15 кун иш вақтимда 2 ёки 3 маротаба яна воҳа тарафга сафарга юбориламан. Мен Тошкентда турган пайтимда намозни 5 вақт тўлиқ ўқиман. Воҳа тарафга сафарга чиққанда қаср қилиб ўқиман. Шу тўғрими ёки 15 кун тўлиқ қаср ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тошкентда 15 кеча-кундуз туришингиз аниқ воҳага боришингиз эса ноаниқ бўлса тўлиқ ўқийсиз. Агар воҳага бориб келишингиз ҳам аниқ бўлса Тошкентда ҳам йўлда барча намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!