- Ва алайкум ассалом! Сиз машинани танланг, у ўзини пулига сотиб олсин. Сўнг сиз билан аввалги ваъдалашувга биноан “1000 нақд 3000 бир йилга насия, ҳар ойига фалонча миқдордан” деб келишиб олсангиз судхўрлик бўлмайди. Йиллик 30 фоиз деган гапни шартнома ёки келишквда умуман зикр қилиш жоиз эмас, рибога кириб қолади. Бу ерда икки нарса шарт, аввало ўзига сотиб олиши, кейин сизга насияга сотиши. Биринчи сотиб олаётганда сиздан пулни олмасдан ўзининг пулига сотиб олсин. Вақтида ўтказсанг устама тўлайсан деган шарт ҳам бўлмасин. Пулни қўлингизга бериб “Бориб ўзинг олавер, масалан 5000ни бир йилда 6000 қилиб берсанг бўлди” дейиши ҳам жоиз эмас. Буни аренда эмас нақдга олиб насияга сотиш деб аталади. Валлоҳу аълам!