Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати: Сигарет ва нос чекиш ҳам хамр истемолига кирадими? Шу сигарет нос чекадиган одамга иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Улар хамр даражасига етмайди ва уларни истеъмол қилган кишига иқтидо қилишингиз жоиз. Чунки у ҳадисда келган фожир даражасидаги одам эмас. Валлоҳу аълам.