Асссалому алайкум! Биткоин ҳаром қилинганлиги тўғрисида хабарим бор. Лекин Америка фиқҳ консули биткоинни ҳалол деганмуш. Шу ҳолатни тушунтириб берсангиз. Билишим бўйича исломда бир нарса ҳаром деб фатво чиқарилса барча мусулмонлар учун тегишли бўлади. Устозлар буни ўзим учун ҳалол қилиб олиш ниятим йўқ. Лекин ушбу ҳолатга тушунмадим.
– Ва алайкум ассалом! Бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Ҳозирча фатво шу. Келажакда уламолар бирор фатво айтишса кейин биз ҳам бирор нарса дейишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!