Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла тўғрисида

00:00 / 16.05.2007 | eski savollar | 5960

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Мен Канадада истиқомат қиламан. Намозни қуёш чиқаётган тарафга қараб ўқиб бўлмайди, дейдилар. Аммо бизнинг тарафимиздан олиб қаралганда Каъбатуллоҳ қуёш чиқадиган томонда жойлашган. Бу ердаги мусулмонлардан сўраб суриштирсам, икки хил фикрга дуч келдим. Бирлари Қуёш чиқадиган тарафни кўрсатса, бирлари ботадиган томонни кўрсатди. Илтимос, агар мен ғарбий ярим шарда бўлсам, қаерга қараб намоз ўқишим лозимлигини айтиб берсангиз. Умуман қиблани мўлжаллаётганда қуёшнинг аҳамияти қандай? Балки қуёш ботадиган томон деган тушунча фақат Марказий Осиё мамлакатлари учундир? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ Сизни ўз паноҳида асрасин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Қиблани аниқлашда қуёшга қараш бизнинг диёримиздаги гап. Қуёш чиқаётган тарафга қараб намоз ўқиб бўлмайди деган гап йўқ. Қуёш чиқаётган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Ўша ердаги мусулмонлар қаёққа қараб намоз ўқиётган бўлса, ўша тарафга қаранг. Қиблани аниқлайдиган асбоб бор. Уни топиб аниқлаб олинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat