Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонларингиз билан жиҳод қилингиз оятига амал

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 3158

Қуръондаги: «жонларингиз билан жиҳод қилингиз» деган маънодаги Аллоҳнинг ҳитобига ҳозирги кунда қандай амал қилинмоқда?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Жиход» сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб харакат қилиш маъносини англатади.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мусулмон одам жиход қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллох йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади. Алохида таъкидлаб айтиш лозимки, жиход сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди. Урушни араб тилида бошка сўзлар билан ифода этилади. Асосан, уруш маъносини англатиш учун араб тилида «қитол» сўзи ишлатилади. Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб харакат қилаётган толиби илмни мужтахид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиход қилмоқда деса бўлади. Шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб харакат қилган улкан олимларни хам мужтахид деб аталган. Ундоқ кишилар шаръий илмларда жиход қилганлар.
Демак, хозирги кунда халол пок ва шариатга мувофиқ равишда илмий, маърифий, ижтимоъий жиход қилаётган кишиларимиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat