Ассалому алайкум! Яқинда бир масжид имоми нафл рўза тутилганда сахарликка туриш шарт, рамазондагидек кечаси ният қилиб ухлаб туриб тутилмайди деган масалани айтди, мен баъзан чарчаб ухлаб қолиб сахарлик вақтидан кейин турган кунларим хам бўлган, бу масалада нафл рўза тутишдаги шартлар хақида хабар берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қазо ва назрларда саҳарликдан олдин ният қилиб олиш шарт. нафл ва рамазонда шарт эмас. Валлоҳу аълам!