Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ва дўзох

17:04 / 30.10.2020 | Sardorbek | 706

Ассалому алайкум! Домла жаноблари менинг саволим шундан иборатки биз мусулмон давлатданмиз бизда барибир қандайдир гуноҳ иш бўлади албатта шунга ўғрилик қилган, зино иш қилган, эркак билан эркак жинси алоқа қилганлар, туҳмат қилган ва шунга ўхшаш гуноҳ иш қилганлар ҳам дўзахда ўз жазосини ўтаб бўлгандан сўнг улар ҳам жаҳаннамдан жаннатга чиқишадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Жаноблари" дейишга ҳожат йўқ. Уларнинг жаннатга киришлари астойдил тавба қилишларига боғлиқ. Гуноҳнинг мисоли балчиққа ўхшайди. Балчиқ ичидаги одам ҳар қанча чўмилмасин яна бироз ҳаракат қилса яна балчиққа булғаниб қолаверади. Шунинг учун аввало балчиқдан чиқиб чўмилса тоза бўлади. Худди шунингдек гуноҳкор одам ҳам тавбаси қабул бўлиши учун гуноҳ ишдан суғирилиб чиқиши ва тавба қилиши керак. Тўғри мўмин бўлатуриб ширкдан сақланиб иймонда вафот топса, қачонлардир жаннатга кириши бўлади. Унгача гуноҳнинг азобини тортишди ўйлашимиз керак, азоб тортиш қийинда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat