Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳмни узиш

18:36 / 16.02.2019 | 1387
Ассалому алайкум! Бобом (онамни оталари) бувимни ва қизларини болаликларида ташлаб чиқиб кетган. Сабабини билмайман. Холамлар 6 қиз бўлган. Балки ўғил кўрмаганлиги учундир. Саволим шуки, биз ҳам холамлар ҳам бобом билан саломлашмаймиз, муомала қилмаймиз. Бобом биздан нарироқда бошқа аёл билан яшайди. Биз қандай йўл тутайлик?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Борди-келди қилаверинглар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ  إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ خَلَقَ الْخَلْقَ، حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْ خَلْقِهِ قَامَتِ الرَّحِمُ فَقَالَتْ يَا رَبِّ، هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ قَالَ أَلَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ وَأَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ؟ قَالَتْ بَلَى يَا رَبِّ قَالَ فَهُوَ لَكِ  فَقَالَ رَسُولُ اللهِ اقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ  فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِن تَوَلَّيْتُمْ أَن تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ۝  أُوْلَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ ۝  

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам:
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларни халқ қилди. Уларни яратишдан фориғ бўлганида раҳм: «Роббим, мана бу қариндошлик алоқасини узишдан паноҳ сўровчининг мақоми», деди.
«Сени узганни узишимга ва сени боғлаганни боғлашимга рози бўласанми?» деди.
«Албатта, ё Роббим!» деди.
«Ўша сенга бўлсин!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар истасангиз, «Эҳтимол, 
(иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарингизни узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди»ни қироат қилинг», дедилар».
Шарҳ: 
Тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло раҳмга: «Қариндош-уруғчилик алоқаларини яхши олиб борганга яхши бўлишим, уларни узганга раҳматимни узиб қўйишимни хоҳлайсанми?» деди.
Шунда раҳм: «Ҳа, ё Роббим», деди.
Аллоҳ таоло: «Ундай бўлса, сенга тилаганингни бажо келтирдим», деди.
Қариндошлик алоқасини узганлардан Аллоҳ таоло ҳам алоқасини узади, қариндошлик алоқаларини боғлаб турганлар билан Аллоҳ таоло Ўз алоқасини бардавом қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Агар мана шу маънони билмоқчи бўлсаларингиз, қуйидаги оятни ўқинглар», деб туриб, Муҳаммад сурасидан 22-23-оятларни ўқидилар:
«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарингизни узарсиз?!»
Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.
Аввало, ер юзида бузғунчилик содир бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.
Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қардошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.
Аммо иймондан юз ўгиришнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда:
«Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди».
Аллоҳ таолонинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғ-саломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. Қулоғи ҳам соғ-саломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.
Демак, бу оғир мусибат экан. Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса, мана шу оятга биноан, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрар экан. Бу дунёда кар-кўр бўлиб, агар кўзи юмилиб, қулоғи эшитмай қолмаган бўлса ҳам, ҳақиқатни эшитмайдиган, кўрмайдиган, тушунмайдиган бўлиб, ёмон оқибатда ўтар экан. Ёки Аллоҳ таоло уни қиёматда ана шундай аянчли ҳолатга солиб қўяр экан. Ўзи асрасин.
Бас, шундай экан, ҳар бир мўмин, ҳар бир мусулмон силаи раҳм қилиши, қариндош-уруғлар билан алоқаларини яхшилаши, уларга яхшилик қилиш, холидан хабар олиш маъносида қўлидан келган барча нарсани қилиб бориши ва қариндошлик алоқаларини узиш тўғрисида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаслиги керак. (“Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat