Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муқаддас оила зиддиятлари

11:29 / 14.12.2017 | Sherkhan | 5488

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари, авваламбор эл хизматида, мушкул саволларга жавоб бериб инсонларнинг турмуш жараёнига тенгсиз фойда кўрсатиб келаётганингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мени бир савол қизиқтириб қолди. Қисқача саволимнинг мазмуни шуки,  бир ўзбек хонадонида келинга куёв бола йўқ махалда қайнота ва қайнона жахл устида  қўл кўтаришган. Келин хафа бўлиб қўрқанидан ўз ота- онасига ва тан махрамликка олган хўжайнисига қўнғироқ қилиб уйга чақирган.   Уйга етиб келгач келиннинг ота-оналари вазиятни кўриб келинни ўз уйлигисига олиб кетишган. Ўғил ота-онасига нотўғри иш қилибсизлар, нима бўлганда ҳам биринчи бўлиб менга айтишингиз керак эди деган гапни айтса, ота-она келинни ёмонлаб  шу ишни жахл устида қилиб қўйишганини айтишган. Ҳозирги кунда келин ота-онаси билан яшаб келмоқда.  Келиннинг отаси куёвнинг уйдагилари билан гаплашиб олиш ниятида экан. Куёв бола: «Хамма айб менда, келинга сабр қилиш маъносини яхши уқтира олмаганман» деб афсусланиб юрибди. Бир томонда отаси ва онаси, иккинчи томонда аёли ва фарзандлари. Биламиз ота ва онадек улуғ инсон йўқ, лекин тўғри уйланган одам пухта йўл тутиш жуда қийин. Сизлар шу холатда куёв болага нима маслахат берган бўлардингиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ота-онани кўнглини топиб оилани сақлаб қолинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat