Ассалому алайкум! Бир китобдан ўқидимки, Имоми Аъзам ҳазратлари “Жаноби Робби иззатни тушимда тўқсон тўққиз марта кўрдим, юзинчи дафъа кўрганимда, “Халқнинг азобдан қутилмоғи нима бирлан қабул бўлур? дeб сўраган эканлар, “Бир киши шомда ва тонгда ушбу тасбиҳни ўқиса, нажот топгай” дeя фармони шариф содир бўлган экан. Хоҳлаган одам бу тасбихни сўраб, излаб топиши мумкин - дeйилган холос. Саволим шуки шу тасбиҳ қайси тасбиҳ?
Ва алайкум ассалом! Бу ривоят ёлғон ва тўқима. Валлоҳу аълам!