Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насоро ила никоҳ.

00:00 / 10.05.2009 | eski savollar | 2281
Ассалому алайкум тақсир сиздан со'рамоқчи бо'лганим шуки:Опамни икки фарзанди бор ,турмушдан ажраганига 8 йил бо'лди лекин жиянларимни отаси (поччам) ҳали бирор марта келиб болаларини корганини билмадим.Ҳулласи калом мана 2 ойдан бери бир насроний йигитдан совчи келаётир аммо у динидан қайтиш ё қайтмаслигини билмайман.У ҳам аввали оиласидан ажраганлиги ма'лум.Шариатда бу иккисига никоҳ ҳаром этилмаганми ва айниқса гуноҳ эмасми?Масжидмиз имомига мурожатқилсак қисқа қилиб рад жавоб олдик бундан ко'нглимиз то'лмай сиздан ёрдамкутмоқдамиз.Аввало раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муслималар эса умуман бошқа диндаги эркаклар билан турмуш қуришлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркаклар масийҳий ва яҳудий динида бўлсалар ҳам мумкин эмас. Бу улкан гуноҳ бўлади. Агар ўша эркак мусулмон бўлсагина у билан турмуш қуриш мумкин, холос.Мўмина аёлларнинг мушрик эркакларга турмушга чиқишлари, уларга никоҳланишлари қатъийан ман қилинади.«Ва мушриклар иймонга келмагунларича никоҳлаб берманг».Яъни, мўминаларни уларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркакка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб мўмин бўлсагина, рухсат бўлади.Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам муслима а±лнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт. Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», деганлар.Худди аёлларга ўхшаб, эркаклар фазлининг ўлчови ҳам иймондир: «Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни ажаблантирса ҳам, яхшидир». Яъни, эркак киши қул бўлса ҳам, мўмин бўлса, бас, бошқа эркаклардан яхшидир...Эркак бўлсин, аёл бўлсин, иймонсизлиги, мушриклиги жуда ёмон, улар билан ким алоқада бўлса, хусусан, никоҳ каби муқаддас ва нозик алоқада бўлса, касофати уради. Урганда ҳам, энг ҳассос нуқтада–ақида бобида уради ва инсон ўз турмуш ўртоғига эргашиб, диндан чиқиб кетиш хавфи бор. Шунинг учун оятда: «Анавилар дўзах ўтига чақирарлар», дейилади. Анавилар (мушриклар) ўзи билан бирга бўлганларни мушрикликка, бу дегани, дўзах ўтига чақирадилар.«Аллоҳ эса, Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ва одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки эсга олсалар». Шунинг учун Аллоҳ таолонинг баён қилиб берган оятларига амал қилиб яшаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat