Ассалому алайкум! Аёлим билан 6 йилдан бери бирга яшаймиз. Ёшимиз орасидаги фарқ каттами ёки дунёқарашлар бошқачами кўп гапларимиз тўғри келмай қолади. Бу тушунмовчиликлар катта жабрлар қилишимизга сабаб бўлади. 2 нафар фарзандим бор. Ўз ўрниларида яхши кўраман. Аёлими эса йўқ, у хам мени яхши кўрмайди. Ўзимни бошқа аёллар ва ичкиликлар билан овитардим. Лекин бир аёлни кўриб кўнглим тушди. Унга эришишни халол йўлларини истадим ва унга уйланмоқчиман. Намозларни бошлаб ичкиликдан ва гунохлардан қочдим. Анча енгилман, Аллоҳга таваккал қилишни бошладим. Ажрашмоқчиман, сўраган хақларини бериб, чунки ажрашмасам иймондан чиқиб, бир биримизга қаттиқ жабр қилиб ўтамиз. Фарзандларими тақдирини виждоним ва аввало Аллоҳ учун тарбиясидан қочмайман. Айтингчи Аллоҳни рози қилиб қандай қилиб хеч кимга жабр қилмай ажрашишнинг йўли борми? Шариатда ёки хадислардан ривоят борми шу ўринда келган? Саволлим учун аввало узур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз бу каби ҳолатларда эр хотин оарсига тушмаймиз. Валлоҳу аълам!