- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менинг умматимдан ўзига ўзи, ичида гапирганини мадомики талаффуз қилиб айтмаса ёки амалга оширмаса, кечиб юборди», дедилар».Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, биров ичида хотинимни талоқ қилдим, деса талоқ тушмайди. Аммо овоз чиқариб айтса талоқ бўлади. Бир киши ўз хотинига, сен талоқсан, деса талоқ тушади. Ундан нимага, нима ниятда бу гапни айтдинг, деб сўраб ўтирилмайди.