- Ва алайкум ассалом! Инсон намоз ўқишни, Қуръон эшитишни, панду насиҳатларга қулоқ солишни хушламай қолса унинг қалби ўлган ҳисобланади. Гуноҳларга интиладиган, насиҳат қилувчилардан нафратланадиган, ўлим ҳақида гапирилса эшитгиси келмайдиган бўлса қалб ўлган бўлади. Уни бироз нафсни мажбурлаб бўлса ҳам эрталабда ва шомдан кейин суннатда келган дуоларни вазифа қилдириш керак. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Нақшбандия вазифалар ва зикрлар” номли китобини ўқисин. Валлоҳу аълам!