- Ва алайкум ассалом! Шариат талабларига мувофиқ зиёрат қилишга монелик йўқ. Ҳозирги кунда у жойларда жуда кўп ширк ва бидъат амаллар содир бўлмоқда. Зиёратнинг илмини билмаган инсон аввало зиёрат қилиш одобларини ўрганишсин. Сўнг бориши жоиз. Акс ҳолда ўша жойларда баъзи бир динини пулга сотадиган кишилар ўтириб олиб, ширкка чақираётганлари ҳам кўп экан. Борганлардан бири бизга ўша ерда бир аёл ўтириб олиб фарзанд кўрмаган аёллар келганини билса “мен фарзандимни шу авлиё отамдан тилаб олганман” деб ширкка чақираётганини айтиб берди. Савоб оламан деб иймондан айрилиб қолмаслик керак. Зиёратга борганларни ўша ердаги дарахтар остидан ўтказаётганлар ва атрофида айлантираётганлар кам эмас. Валлоҳу аълам!