Ассалому алайкум! Дадам 20 йил олдин дўстидан 1 та сигир олган экан. Ўша вақтда 1 та сигирга 6 сотих ер берар экан. Ҳозир бизни 6 сотих еримизни олиб “меники” дейди. Биз “1 та сигир берамиз ерни қайтариб бер”, десак кўнмаяпти. “Ҳисоб-китоб тўғри бўлди” деяпти. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қарзнинг шарти нима олган бўлса ўшанинг мислини беришдир. Сигир олган бўлса ўшани, агар топилмаса ўшанинг мислини берилади. Аслида сигирни қарзга олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!