Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунажжимлар башорати китоби

13:21 / 03.03.2019 | 2916
Ассалому алайкум! 3-4 йил олдин “Мунажжимлар башорати” китобини топиб олгандим. Китобдан ўз мучалим башоратини ўқиб, унда баъзи нарсаларга ишондим, яъни феъл- атворимда бор нарсалар ёзилганди. Илмсизлигим туфайли ишонгандим ва ишхонамдаги шерикларимга ҳам кўрсатгандим, улар ҳам ишонишганди. Бу гуноҳдан қандай қутулсам бўлади? (олдин газеталарда чиқадиган башоратларни ҳам ўқиб турардим)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” номли китобларини ўқинг.  

عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: «مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  

Мўминларнинг оналари розияллоҳу ан­ҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмайди», дедилар».
Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», дейилган.
Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими-йўқми, бунинг фарқи йўқ. Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat