Ассалому алайкум! Мен савдо ходимиман колбаса, рулет, сыр махсулотлар сотаман. Дўстим билан хазилашиб бундан кейин сыр махсулотимни кесиб сотмайман деб валлоҳи биллахи деб қасам ичиб қўйди. Эртаси куни мужоз келганда сыр махсулотимни кесиб сотдим. Мен қасамимни буздимми ёки хазилашиб айтган қасамим қасам ўрнига ўтмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон, эркак ва ўз қадрини биладиган инсонларни шариатда оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қадр белгилаб қўйилган. Ҳазил ёки билмай айтдим деган нарса кетмайди. Қасамингизни бузибсиз, қасамда қайтиб олдим деган нарса бўлмайди. Валлоҳу аълам!