Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кучукларни боқиш

20:21 / 23.05.2023 | Bobojon | 522

Ассалому алайкум! Уйимизга 2 та кучук кириб қолди қаровсиз яъни эгаси йўқ. Мен уларга овқат гўшт бериб қорнини тўйғизятгандим ундай қилмасам ўлиб кетиши мумкин. Уларни уйга ёки қафасга қамаганим йўқ лекин бизни уйга ўрганиб қолишди. Нима қилишим мумкин? Боқсам бўладими ёки ўлиб кетишсаям ҳайдаб юбораверайми. Мен намоз ўқийман намозимга зарари бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ов учун ёки қўриқчилик учун ит боқишга муҳтож одамларни топиб ўшаларга бериб юборинг. Уйингизда сақламанг.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».
Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар.
Бухорийнинг лафзида:
«Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган.
Шарҳ: Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган:
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун ит боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун ит боқса бўлади.
Умумий қилиб айтганда, қўриқчи итларни боқса бўлади.
Ҳозирги пайтларда баъзи изқуварлик ёки нарсаларни ҳидлаб, билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.
Бошқа мақсадлар учун ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига, ит вақти-бемаҳал ҳуриб, кишиларни безовта қилади, уларга озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутуриб қолишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари олиб бориб турилиши ҳам бунинг исботидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat