Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомимизни маҳр ҳақида айтган гаплари

07:20 / 17.03.2019 | Xusanboy | 2290
Ассалому алайкум! Масжид имомимиз никоҳнинг шарти “ижоб, қабул, маҳр, гувоҳлар”, деб айтди. Бир дўстим “маҳр никоҳнинг шарти эмаску”, деса у имом “мана мени далилим” деб المهر ركن من أركان عقد النكاح عند الجمهور وح والحنفي ولايجوز عقد النكاح الا به деб кўрсатди. Устозимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг маҳр тўғрисидаги саволга “махр никоҳнинг шарти ҳам, рукни ҳам эмас, у сиз ҳам никоҳ боғланаверади”, деганлар. Лекин бизнинг имомимиз “шайх Ҳазратлариникидан ҳам бошқа китобларни ўқинглар” деди. Саудия муфтиси бўлган Ибни Бозда ҳам “маҳр никоҳни шарти ва рукни ҳам эмас. У эрни зиммасига фарз бўладиган аёл учун молдир” дебди. Имомимиз берган ҳужжатни қандоқ тушунамиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: 

لَّا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِن طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ مَا لَمْ تَمَسُّوهُنَّ أَوْ تَفْرِضُوا لَهُنَّ فَرِيضَةً ۚ وَمَتِّعُوهُنَّ عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدَرُهُ مَتَاعًا بِالْمَعْرُوفِ ۖ حَقًّا عَلَى الْمُحْسِنِينَ۝ 

236. Агар хотинларни уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни бой борича, йўқ ҳолича маъруф ила баҳраманд этинг. Яхшилик қилувчилар зиммасига бурч ўлароқ.
Бу оятдаги “маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ” деган жумла маҳр белгиламаса ҳам никоҳ боғланишига далолат қилади. Акс ҳолда “Талоқ қилсангиз” дейишга нима ҳожат бор эди. Уламолар ушбу ояти каримадан маҳр бермаса ҳам никоҳ боғланиши ҳукмини олганлар.
Имом келтирган “عند الجمهور” жумладан кейин “المالكية” калимаси тушириб қолдирибди. У киши иборани бузиб келтирибди. Ҳанафийлар наздида маҳр никоҳни рукни эмас. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat