Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайтар дунё

13:02 / 26.03.2019 | Alisher Turabaev | 3012

Ассалому алайкум! Олдин бир қиз билан гаплашганман ва тавба қилдим, бошқа қизларга яқинлашмадим. Бошқа бир қизга уйландим. Тўйдан кейин билдим, аёлим ҳам бир бола билан гаплашган экан. Бошида роса жаҳлим чиқди. Кейин айб ўзимдалигини билиб аёлимни кечирдим, яъни “Покиза аёллар покиза эркакларга лойиқдирлар, покиза эркаклар покиза аёлларга” оятига асосланиб. Ҳозирда қизларга умуман яқинлашмайман, аҳлимдан қайтмасин деб, лекин аёлимни кўп тергайман. Шуни орқасидан кўп хафа бўлди. Аёлимни тергаб турайми ёки ўзимни тўғри, покиза юрганим етарлими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Таомингиз покиза бўлганидан кейин унга эски заҳарни солиб нима қиласиз? Энди фақат яхши гаплар ва суҳбатлар билан ҳаётингизни гўзаллаштиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat