- Ва алайкум ассалом! Агар сиз каби барча бошлиқлар қўл остидагиларга озгина-озгинадан бўлса ҳам диний таълим бериб турса юртимиз баракага тўлиб кетади. Бор гап сиз каби дин-диёнатли инсонлар “Менга нима” деб ташлаб қўяётганлари ачинарли ҳолат. Дин фақат домланинг иши эмас, бутун умматнинг ишидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мендан бир оятни бўлса ҳам ўзингиздан бошқаларга етказинг” яъни бир оятни билсангиз ҳам ўша оятни бошқаларга ўргатинг деганлар. Олдинги ота-оналарнинг барчаси ўз фарзандларига иймон калималарини ва Фотиҳа сурасини ўзлари ёдлатишга ҳаракат қилар эдилар. Чунки у ҳар бир намозда такрор-такрор ўқиладиган калима ва суралар бўлиб, ким неча бор ўқиса уни таълим берганга шунчалар савоб бўлишини билганлар. Валлоҳу аълам!