Ассалому алайкум! Қурбонликка бериладиган ажрлар ва айтилган ваъдалар фақат қурбонлик қилган инсон учунгина бўладими? Мисол учун, қурбонлик қиёматда сирот кўпригидан ўтишда маркаб бўлиши, гуноҳларнинг тўкилиши кабилар. Уйимизда қурбонлик қилганимда аёлим "болаларим ва менга ҳам шу айтилган савоблар бўладими?" деб сўрайди. Хонадондаги бирга яшайдиган ота-она, аёлим ва болаларим ҳам худди шу ажрларга эга бўлишадими ёки улар алоҳида қурбонлик қилишлиги керакми? Бу учун (уларга қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган ҳолатда). Аллоҳ рози бўлсин.