Ассалому алайкум! Мен Москвада ишлайман, бир тақвимда аср намози 15:48да яна бир тақвимда16:43да кўрсатилган. Шуни ажратиб беринглар, намозни энди бошлаганим учун қийналяпман. Олдиндан жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пешинни 15:48гача кечиктирмай ўқиб олинг. 15:48дан шомгача қаерда жамоат бўлса иқтидо қилиб ўқийверинг. Ўзингиз ёлғиз ўқисангиз 16:43да ўқиганингиз афзал. Валлоҳу аълам!