Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалар кийими

08:16 / 03.04.2019 | Ummu Ma'murjon | 3064
Ассалому алайкум! Яқинда бир саволга жавоб берганингиздан билиб олдимки, болаларда эгалик ҳуқуқи бўлиб, уларнинг кийимларини сотганда, пулини уларга сарфлаш керак экан. Мен шу пайтгача болаларга майда бўлган кийимларни қариндош-уруғларнинг болаларига ҳадя қилиб юборганман, уларга қриндошлар томонидан ҳадя сифатида олиб келинган янги кийимларни ҳам. Агар уларда шунга ўхшаш кийим бор бўлса ёки размери тўғри келмаса, бу кийимларни мен ҳам бошқа қариндош-уруғларнинг болаларига ҳадя сифатида олиб борганман. Болаларим вояга етмаган, каттаси 9 ёшда. Нотўғри қилганманми? Бу ишимни тўхтатайми ёки болаларимнинг рухсатини олиб, кейин кийимларини улашайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энг биринчиси болаларга кийим олишда уларга шахсий мулк қилиб бермасдан “Вақтинчалик киясан, сенга кичик келиб қолганида бошқасига берамиз” деб ният қилиб кийим олиб беринг. Шу ниятни қилсангиз у кийимлар сизни шахсий мулкингиз ҳисобланади. Хоҳлаганингиздек тасарруф қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat