Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар саволим қуйидагича, мен Россияда қурилишда ишлайман. Бир хитойлик савдогар аёл менга контейнерни бошка жойга олиш учун кран топиб, уни жойини ўзгартириб беришимни илтимос қилди. Мен машина топдим, келишилган пулни унга тўғрисини айтдим, у аёл менга пулни берди. Сўнгра ҳайдовчи рад этиб узрини айтди, мен яна бошқа одам топдим. Фақат анча арзонга топилди. У аёл бундан бехабар, ўша ортган пулни ўзимга қолдирсам бўладими ёки мен учун бу пуллар ҳаромми? Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз учун ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.