Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4837-савол ҳақида

23:36 / 04.04.2019 | Шерзод Эргашов | 1732
Ассалому алайкум! 4837-саволда ,,ўлган одамга атаб жонлиқ сўйса бўладими?,, иккинчи саволида ,, ўлган одамга атаб ис пишириб Қуръон ўқиса бўладими?,, деб сўралган. Бу сўралган жавобларга аниқ жавоб йўқ. Берган жавобдан ўлган одамга атаб сўйса бўлади деб тушуниляпти. Мен Аллоҳ дан бошқага атаб жонлиқ сўйиш мумкинмас ва ис пишириш деган гап динимизда йўқ деб ўқигандим. Шунга ойдинроқ жавоб берсангиз. Илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ис чиқариш йўқ, унга атаб сўйиш йўқ. Тўғри ўқигансиз, биз ҳам жавобда шундай деганмиз. Қурбонлик кунларида эса маййит тарафидан қурбонлик қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat