Ассалому алайкум! Мен қум, шағал чиқадиган жойда (карер) юкловчи бўлиб ишлайман. Юк машиналарига қум, шағал ортганим учун хар бир машинадан пул оламан. Бир кун шунақа вазиятга тушиб қолдим харидорлар шағалга умумий ҳамма нархни тўлаб қўйишипти мени юклайдиган пулларни ҳам. Менга бу пулларни ғазначи (кассир) ёзиб юрайверинг битта қилиб бераман деган ва мен ёзиб хар кунги юклаган машинамни ёзиб юрдим ва охири ҳисобга келганда 10 машина кам чиқди ғазначи йўқ сиз шунча ортгансиз бўлмаса ёзилган бўлар эди деди менга ва мен у пулларни ололмадим. Гап шундаки энди мен шу пулларни қум шағал ни пулидан ўзига билдирмай олиб қолсам бўладими базида шопирлар ғазначини олдига тўхтагиси келмай қумни ёки шағални пулини менга ташлап кетишади ана шу вақтда мен шу пулларни ғазначига бермай анашу 10 та машина юклаганим учун олиб қолсам бўладими бу пуллар менга ҳаром бўлиб қолмайдими? Ўзим бировнинг ҳақидан жуда ҳам қўрқаман.
– Ва алайкум ассалом! Ўзбошимчалик билан олиб қолишга ҳаққингиз йўқ. Ундай жойларда кузатув камералар бор, кирган чиққан машиналар давлат рақами билан рўйхат қилинади, шу 10 та машинани киргани ва юк ортганингизни исботлаб бемалол очиқ ойдин ҳаққингизни талаб қилиб олинг. Валлоҳу аълам!