- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган дуоларни араб тилида саломдан олдин сўраш жоиз. Салом беришдан аввал ўзбекча дуо қилиш жоиз эмас. Ўша намозларда бандалардан сўраладиган нарсаларни сўраган бўлсангиз масалан, фалончига уйланай, фалон мол-дунё бер, фалон ишимни битириб бер кабилар. Намозни бузилишида шак шубҳа йўқ, ҳатто бу сўрашларни намоз ичида араб тилида сўрасангиз ҳам намоз бузилади. Саломдан аввал бандалардан сўралинмайдиган нарсаларни Аллоҳдан ўзбек тилида сўраса намоз макруҳи таҳримийлик билан адо бўлади. Қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!