Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим олдин урушиб қолганимда “Сан манга ҳаромсан” деганлар. Кейин кечирим сўраганлар. Мен талоқ тушган десам йўқ ман суруштирдим, тушмаган деганлар. Ҳозир 1 ойлик ҳомиладорман, яқинда яна уришуб “сандака хотиним йўқ” дедилар. Илтимос жавоблариз жуда ҳам зарур, орамизга талоқ тушканми?
– Ва алайкум ассалом! Сан манга ҳаромсан деган сўздан боин талоқ тушади. Қолганини бирор олим инсоннинг ҳузурига бориб, жонли мажлисда ва икки томон ўтириб аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!