Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос тўғри йўлни кўрсатинг

00:00 / 07.05.2011 | eski savollar | 2581
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Аввало Оллоҳ дейман Оллоҳга шукроналар айтаман, сизни бераётган жавобларингиз билан озимга катта сабоқ оляпман. Сиздан яна бир масалада ёрдам сорамоқчи эдим. Сабаби 1 йилдан буён жудаям тушкунликка тушиб қолганман бу холатдан чиқиб кета олишим қийин боляпти (балким бу холат арзимасдек туюлар лекин тушкунликдан хеч чиқиб кетолмаяпман).Бир йигит билан тогрироги курсдошим билан ота оналаримиз ризолиги билан 2 йил давомида гаплашиб келаётган эдик. Хаммаси яхҳи эди лекин о'тган йил бир гапни билдим: у бола ман билан гаплашишни бошлаган кунларигачам бошқа қиз билан гаплашганликларини ва у қиз хам курсдошимлигини билдим. О'зларидан бу хақида сорасам хеч қанақа жиддий нарса ёқ бо'лган ёшликда бекорчилик боган диган жавобларни бердилар. Лекин ошандан бери хаёлим то'ла гумон шубхалар, қандайдир уларни кечира олмаслик, конглимда уларга нисбатан г'ашлик то'ла.. Бу нарсалар бориб бориб урушларга олиб келди ва хозирги вақтда улар билан муносабатимни узиб қо'йдим. Шайх хазратлари илтимос то'г'ри ё'лни ко'рсатинг хозир то'г'ри ё'лни ко'рсатадиган инсон бо'лмаса бу хаёлларимга енгилиб тамом бо'ламан. Улар мани харқатан яхши ко'радила яхши инсонлар хозир жудаям қийналвотила кузларда то'йимиз хам бо'лиши керак эди лекин бу хаёллардан қутула олмасам иккаламиз хам бахтсиз бо'ламиз. Уларни кечирмасам ёки бу хаёлларимни унутмасам гунохми ва ман шайтон васвасасига киряпманми, бу борада тутаётган ё'лим о'йлаётган ойларим гунохи азимми? Шайх хазратлари кичкина қизлигимдан навро'з радиосида берилаётган эшиттиришларингизни хар биттасини ёзиб олардим ва сизга г'ойибдан мехрим баланд. Илтимос манга Оллоҳ ризо бо'лувчи то'г'ри ё'лни ко'рсатиб маслахат беринг ва тутаётган ё'лом ГУНОХ бо'лса гунохлигини айтиб ё'л ко'рсатинг. Илоҳим хар доим Оллоҳни панохида юринг бизларга бераётган маслахатларингиз учун Оллоҳдан сизга фақат яхшилик тилайман. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг вазиятингизда гуноҳ ўша йигит билан аввалги алоқа ўрнатишдир. Бунда ота-она розилиги билан бўладими ёки бўлмайдими бари бир. Икки жинсдаги балоғатга етган шахсларнинг бирга ёлғиз қолишларининг ўзи гуноҳ. Худди ўша гуноҳнинг англаб етмасслик оқибатида муаммо чиққан. Яъни, сиз билан “гаплашган” йигит бошқа билан ҳам гаплашган. Бу вазият аксинча бўлиши ҳам мумкин эди. Шунинг учун, барча ёш йигит ва қизларимиз “гаплашиш”ни йиғиштиришлари лозим. Оила қуриш ниятидаги совчиликдан сўнг маҳрамлар гувоҳлигида гаплашиш мумкин.Сиз ҳозир қилишингиз мумкин бўлган нарса ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин. Тўй ҳақида маслаҳатдан оилалар ҳам хабардор бўлса, иккингизнинг розилигингиз ила улар гапни давом эттиришлари мумкин. Сизлар эса, маҳрамлар иштирокида учрашиб, тўйдан кейин оилада яшаб кетаверасизлар. Албатта, ўтган ишларга тавба қилгандан кейин.

Топ рейтинг www.uz Openstat