Ассалому алайкум! Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: "Ким шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади" дедилар! Мен росмона намоз ўқишни 26 ёшимдан бошладим, аввалги ўқимаган намозларим учун шу тепадаги хадисда айтилган намозни 2 марта ўқиб қўйсам хисоб тўғри кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозни ракъати билан савобини ажратишни билиш керак. У фазилати ва савоби ҳақида. Қазо эса, тўлиқ ўқилиши фарз бўлган қарздир. Валлоҳу аълам!